Уламонинг сиёҳи — шаҳиднинг қони

0
31

Одам алайҳиссалом яралганидан буён Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло инсониятга қоронғу зулматлардан ёруқ, тўғри йўлга бошловчи элчиларни юборди. Пайғамбарлар фақатгина Аллоҳнинг шариатини ўргатдилар. Улардан бизга қолган мерос, Аллоҳ уларга билдирган илмдир. Ҳеч қандай пул ёки бойлик эмас. Пайғамбарларнинг меросхўрлари эса олимлардир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«…  Олимлар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ва дирҳамни мерос қолдирмадилар…” (Абу Довуд: 3641)

Аллоҳнинг динини ҳақиқий тушунадиган кишилар уламолардир, шунинг учун Аллоҳ уларни ҳақиқий тақво қилгувчилар деб атади:

“Шунингдек одамлар, жониворлар ва чорва ҳайвонлари орасида ҳам ранг-баранглари бордир. Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур. Шак-шубҳасиз Аллоҳ қудратли, мағфиратлидир.” (Бу оятда оламдаги барча мавжудотнинг яратгувчиси ёлғиз Аллоҳ таоло эканлиги таъкидланмоқда. Дарҳақиқат илм-маърифат эгаси бўлган ҳар бир инсон осмондан ёғилган бир хил рангдаги сув сабабли қора ердан униб чиқадиган рангу рўйи турли-туман бўлган наботот оламига, усти кўриниши ҳам, остида яширган хазина-дафиналари ҳам ранго ранг тоғу-тошларга – жамодот оламига ва заминнинг осту-устида тарқалиб, ўзларига юкланган вазифаларни бош тортмасдан бажариб юрган ҳайвонот оламининг ранг-баранглигига ва ниҳоят мана шу барча мавжудотдан фойдаланиб, уларни бошқаришни ўз зиммасига олган инсонларнинг рангу рўйлари ҳам, феъли атвор ва удум анъаналари ҳам бир неча турфа эканлигига тафаккур ва ибрат назари билан боқса, Яратганнинг қудрату-хунармандчилигига тасанно айтмасдан қолмас. Шунинг учун ҳам мазкур оятда Аллоҳдан фақат ҳақиқий илм-маърифат эгалари қўрқишлари уқтириб ўтилди.)  (Фотир сураси, 28 оят)

Бу ҳақиқат экан, демак биз Қуръон ва Суннат йўлини тўғри ўрганмоғимизда, уламоларнинг тафсир ва тушунчаларига суянмоғимиз лозим. Тўғри йўлни инша Аллоҳ шунда топамиз ва адашмоқдан сақланамиз. Чунки Аллоҳ айтади:

Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан)пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар. Агар сизларга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаса эди, (яъни Аллоҳ ўз марҳамати билан сизларни иймонда устивор қилмаса эди) айрим кишилардан ташқари ҳаммангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз. (Нисо сураси, 83 оят)

Ушбу оятдан англаймизки, агарда ҳаётимизда қандайдир шубҳали иш содир бўлса, илмли кишиларга етказишимиз керак экан.

Умматнинг катта қисми ҳали-ҳануз масулиятини ҳис қилмай, олимларнинг маслаҳатисиз иш кўради. Ва бунинг оқибатида кўплаб тартибсизликлар содир бўлади. Яна-да ҳайратланарлиси шундаки, улар олимлардан четланишни афзал кўради ва ишлари ҳусусида ижтимоий тармоқларда маслаҳатлашадилар. Агар сиз уларни Ислом қонуни ва талимотига чақирсангиз, улар сизни Твиттер ва Фейсбукка чақиришади. Агар сиз уларни ҳурмат билан умматнинг таниқлий уламоларига чақирсангиз, улар жавоб ўлароқ уламоларни ҳақоратли туҳматлар қилганларидан сўнг, сизни, ўзлари билган номаълум «илоҳлар»ига чақиришади. Улар шайтоннинг қасамини унутган кишиларга ўҳшайди:

У айтди: «Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг тўғри йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман. Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган ҳолларида топмайсан». (Аъроф сураси, 16-17 оятлар)

Ҳақиқат-да Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларини, уларнинг ҳаётида тасдиғини кўрябмиз. Пайғамбаримиз шундай деди:

«Уялмасанг, истаганингни қил». (Буҳорий)

Улар ушбу ҳадисни ҳам ўрганиб қўйишсин:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда билиб-билмай бир сўзни айтади ва у туфайли дўзахнинг мағриб билан машриқ орасидан ҳам чуқур жойига тушади», – дедилар».

Аҳмад, Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Агарда улар илм олишдан бош тортсалар, жоҳиллик билан ўйламай иш тутаверсалар, унда шуни ҳам билишсинки: «Аллоҳ таоло илмни инсонлар орасидан суғуриб олиб қўймайди, балки уни олимларни олиб қўйиш билан кўтаради. Ҳатто биронта олимни қолдирмайди. Олимлар қолмагач инсонлар нодон кимсаларни бошларига кўтариб, улардан йўл-йўриқ сўрайдилар. Улар ҳам билмай туриб жавоб берадилар. Натижада ўзлари ҳам адашадилар, ўзгаларни ҳам адаштирадилар». (Абу Довуд ва Термизий ривояти.)

Тавҳид ва Жиҳод катибаси нашриёти Сурия, Идлиб 1437 — ҳижрий сана.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here